Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоа вакиллари ўқитилди

2019-02-01 | Жамият

Жорий йилнинг 21-25 январь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда фаолият юритиб келаётган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар учун малака ошириш ўқуви ўтказилди.

Ўқув жараёнида 24 нафар тингловчилар иштирок этишиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги Қонуни (янги таҳрири),  Корхона ва ташкилотларда сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари, Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг меҳнат муҳофазаси ҳолатлари юзасидан жамоатчилик назорати бўйича вазифалари ва фаолияти, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмалар томонидан қўллаш амалиёти, Меҳнатда жароҳатланган ва боқувчисини йўқотган шахсларга зарар тўловларини тўлаш тартиби ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш каби мавзулар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар “Асака” акционерлик-тижорат банкининг Автотранспорт филиалида амалий машғулот ўтилди. Машғулот жараёнида.

– касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раисининг фаолияти;

– меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан олиб бориладиган ишлар тўғрисида;

– жамоа шартномасида меҳнат муҳофазаси Битими тадбирларини амалга ошириш жараёнлари билан таништирилди;

– иш жойларида яратилган шароитлар, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари тўғрисида тушунтириш берилди.

Шунингдек, тингловчилар учун “Муқумий” номидаги академик драма театрида маданий тадбир ташкил этилди.

Шунингдек, ўқув машғулоти якунлари бўйича тест синовлари ўтказилди, тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази томонидан “Гувоҳнома”лар топширилди.

Манба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Поделиться