Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қувайтнинг Alshaya Group компанияси ўз тармоқларида ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ёллаш имкониятларини кўриб чиқмоқда
2019-02-18 | Жамият
2019 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Шерзод Кудбиевнинг Alshaya Group ижрочи директори Муҳаммад Аль Шайа (Қувайт) билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистон фуқароларини Alshaya Group компанияси таркибий бўлинмаларида ишга жойлаштириш истиқболлари муҳокамаси бўлди.
Alshaya Group дунёнинг энг йирик компанияларидан бири ҳисобланиб, унинг бошқарувида еттита соҳа бўйича 4000 дан ортиқ дўконлар мавжуд. Компанияда 120 мамлакатдан йиғилган 53 000 нафар ходим фаолият юритади. Alshaya Group Яқин шарқ давлатлари, Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Европанинг қатор мамлакатларидаги Starbucks, H&M, Mothercare, Debenhams, American Eagle Outfitters, P.F. Changʻs, The Cheesecake Factory, Victoriaʼs Secret, Boots, Pottery Barn, KidZ каби брендлар бошқарувини амалга оширади.
Учрашув доирасида Alshaya Group ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўртасида Ўзбекистон фуқароларининг ушбу компанияда ишга жойлашишлари учун истиқболли имкониятларни очиб берувчи Меморандум имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги