Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш турининг миллий босқичини эълон қилади!

2019-04-09 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 4 апрель кунидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда The Global Education and Leadership Foundation жамғармаси (tGELF, Таълим ва етакчиликни ривожлантириш соҳасидаги халқаро жамғарма, Ҳиндистон) Global Entrepreneurship Network (GEN, Глобал тадбиркорлик тармоғи) билан ҳамкорликда“Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати” (Entrepreneurship World Cup)нинг миллий саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилади. Танлов Саудия Арабистони Қироллиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд ташаббуси билан MiSK жамғармаси томонидан ташкил этилган.

Мазкур чемпионат – глобал миқёсдаги йирик ҳодиса бўлиб, дунёдаги 100 дан ортиқ давлатлардан 100 минг нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этадилар!

Танловнинг миллий саралаш босқичининг финали халқаро даражадаги экспертлар иштирокида 2019 йилнинг 30–31 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари 2019 йил 12 ноябрда Саудия Арабистонининг Эр-Рияд шаҳрида бўладиган Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг халқаро супер-финалида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Аризалар инглиз тилида 2019 йилнинг 10 май санасига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни олиш ва рўйхатдан ўтиш учун платформа қуйидаги ҳаволага киринг: https://entrepreneurshipworldcup.com/tgelf

MiSK жамғармаси ҳақида

MiSK жамғармаси Саудия Арабистони Қироллигининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд томонидан ташкил этилган. Жамғарма фаолияти Саудия Арабистонидаги ёшларнинг етакчилик сифатларини қўллаб-қувватлаш ва таълимни ривожлантиришга йўналтирилган.

Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳавола бўйича: https://misk.org.sa/en/

tGELF жамғармаси ҳақида

2006 йили ташкил этилган таълим ва етакчиликни ривожлантириш соҳасидаги Халқаро жамғарма ахлоқий қадриятларга асосланган етакчиларнинг халқаро ҳамжамиятини яратишга қаратилган.

Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳавола бўйича: http://www.tgelf.org

GEN Глобал тадбиркорлик тармоғи ҳақида

Глобал тадбиркорлик тармоғи – дунёнинг 170 мамлакатида тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ва дастурлар платформаси.

Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳавола бўйича: https://www.genglobal.org

Вазирликнинг бошқа ҳамкорлари:

  • Ўзбекистондаги Глобал тадбиркорлик тармоғи (GEN Uzbekistan)

Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳавола бўйича: http://genuzbekistan.uz

  • GroundZero коворкинги

Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳавола бўйича: https://groundzero.uz/ru

Қўшимча маълумот учун:

Камила Гайнулина

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

+998 971400453

forum@mininnovation.uz

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться