Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири ҳиндистонлик ҳамкорлар билан учрашди

2019-03-28 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ҳиндистоннинг “India Builders Corporation” (IBC) компанияси вакиллари билан учрашув бўлди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов IBC компанияси вакиллари билан суҳбатда иқтисодиётга янги технологиялар ва инновацияларни жалб қилиб бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.

IBC компанияси Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани давлатлари, АҚШ ва бошқа мамлакатларда шўъба корхоналарига эга бўлиб, кўчмас мулк, ахборот технологиялари, меҳмонхона соҳасида бутун дунёда 2 миллиард АҚШ доллари атрофидаги бизнесга эгалик қилади.

Компания вакиллари Ўзбекистонга инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга келганини айтиб, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирди:

– юртимизга электрон ҳукумат, рақамли тиббиёт (e-health), электрон савдо технологияларини, коммунал ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, солиқ тизими ва бошқа соҳаларга ахборот технологияларини татбиқ этиш;

– “Ақлли шаҳар”, “ақлли бинолар” (турар жойлар ва маъмурий иншоотлар), “ақлли тиббиёт муассасалари”, сув ресурслари ва чиқиндиларнинг ақлли бошқаруви” каби лойиҳаларда иштирок этиш;

– ахборот технологиялар бўйича таълим;

– Инновацион стартап лойиҳалар (“Block chain”, “Artificial Intelligence”, “Internet of Things” ва бошқалар);

– Ахборот технологиялари паркларини яратиш.

Учрашувда делегация аъзоси Атаат Хон IBC компаниясида ишлаш билан бирга, Kameda Infologics” (Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Япония, Малайзия ва АҚШда идоралар эга), “Kameda Arabia” (Саудия Арабистони), “ClearPath Orthodontics” (БАА) корхоналарини ҳам бошқаришини таъкидлади. У юртимизда онкология соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, саратон хасталикларини даволашга ихтисослашган скрининг марказлари ва клиникалар ташкил этиш бўйича қизиқиши борлигини билдирди.

Манба: ЎзА

Поделиться