Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикасида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантириш ва патент маълумотлар базаларидан фойдаланиш

2019-03-27 | Технологиялар

26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (Агентлик) билан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантириш ва патент маълумотлар базаларидан фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда хорижлик мутахассислар БИМТнинг Глобал инфратузилмалар сектори Маълумотлар ва билимлардан фойдаланиш бшлими, Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш секцияси дастурлар раҳбари Муссадик Хуссейн, Роспатентнинг катта илмий ходими Войсеховская Зоя Эдуардовна, Роспатент СМФИ “Бутунроссия патент-техника кутубхонаси” мудири Кузнесова Татяна Викторовна, шунингдек Агентлик мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Тадбирда “ТИҚҚМнинг БИМТ ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари”, ”“ASPI” и “Research4Life дастурларига кириш”“, ”Қидирув учун Халқаро патент таснифидан фойдаланиш“, ”Патент қидируви воситалари ва стратегиялари“, ”Академик ва тадқиқот муассасаларида билимларни бериш: ИМ соҳасидаги сиёсатнинг роли“ ва ”Ўзбекистон Республикасида технологиялар ва инновациялар марказларини ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш: натижалар ва истиқболлар” мавзулари кенг ёритилди.

Дунёнинг етакчи ривожланган мамлакатлари тажрибасидан маълумки, юксалишларни ихтирочилик (патент) тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Чунки айнан ихтирочилик тизими иқтисодий ривожланишнинг қудратли қуролидир.

БИМТ илмий-тадқиқотлар натижадорлигини ошириш ва яратувчанлик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам “Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари” (ТИҚҚМ) - Technology and Innovation Support Centers (TISC)​ очиш сиёсатини олиб бормоқда.

Бугунги кунда дунёда 642 та, жумладан Россия Федерациясида 170 та ТИҚҚМ фаолият олиб бормоқда. Айнан юқоридаги масала доирасида 2017 йил 6 октябрда Агентлик ва БИМТ ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланган. 
Агентлик ўз фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича қатор вазифалар қаторида технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш, мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишларини ҳам изчил амалга ошириб келмоқда. 

Ушбу вазифаларни бажариш ҳамда соҳалар таълим, фан ва ишлаб чиқариши интеграциялашувини чуқурлаштириш, инновацион ва инвестицион жараёнларни янада жадаллаштириш мақсадида, шунингдек Агентлик билан БИМТ Меморандуми доирасида ҳозирги кунда Республикамизда 12 та ТИҚҚМ фаолияти йўлга қўйилди ва улар сонини тизимли ошириш ишлари давом этмоқда.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар учун “Ўзбекистон Республикасида ТИҚҚМ тармоғини янада ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикасида ТИҚҚМ лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг мазкур тадбирда қатнашган Республикамиздаги марказлар мутахассислари учун жуда фойдали бўлди ва уларни қизиқтирган масалалар бўйича фикрлар билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться