Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик ёш олимлар Беларусь Миллий Фанлар академиясида оқсил ва пептидли дори препаратлар устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар

2019-08-01 | Фан

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг 100 нафарга яқин ёш олимлари ва 30 нафарга яқин олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проекторлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Беларусь Республикасида қисқа муддатли илмий стажировкани ўтамоқдалар. Ўзбекистон-Беларусь келишувлари доирасида ташкил этилган ёш олимларнинг илмий стажировкаси Минск шаҳридаги ташкил қилинган.

Мана шу ёш стажёр тадқиқотчиларнинг 29 нафари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот муассасаларидан танлов асосида саралаб олинган ёш олимлар бўлиб, улар Беларусь Миллий Фанлар академиясининг 16 та нуфузли илмий-тадқиқот институтларининг илғор лабораторияларида аниқ, табиий ва гуманитар фан соҳалари бўйича ўзларининг илмий тажрибаларини оширмоқдалар. Бу ёш олимлар орасида фан докторлари, фан номзодлари, илмий ходимлар ва таянч докторантлар ҳам бор.

ЎзР ФА Биоорганик кимё институтидан келган 5 нафар ёш олим Беларусь Миллий Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институтининг Оқсиллар инженерияси, Тадқиқотнинг физик-кимёвий усуллари, Молекуляр диагностика ва биотехнология ҳамда Токсикология лабораторияларида кимё, биология ва фармакологиянинг замонавий усулларини ўзлаштирмоқдалар. Айниқса, бугунги кундаги биокимё ва молекуляр биология фанлари негизида пайдо бўлган протеомика (оқсиллар кимёси ва биологияси) каби тор соҳанинг илғор усулларининг назарий ҳамда амалий жиҳатларини ўрганиш ёш олимларнинг олдиларига қўйган долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Маълумки, оқсилларнинг биологик ва кимёвий ўзига хосликлари орқали ҳозирги кунда янги авлод дори воситалари яратиш бутун дунё олимларини эътиборини жалб қилиб келаётган йўналишлардан биридир. Оқсил ва пептид табиатли дори препаратларининг самарадорлиги, кичик дозаларда эффектив таъсирга эга эканлиги ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсирининг камлиги ҳисобга олинса, оқсил табиатли биофаолорганик бирикмалардан фармацевтик ишлаб чиқаришда ва тиббиёт амалиётида дори воситалари ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Юртимизда бу соҳани ривожлантириш учун оқсил табиатли биофаол бирикмаларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларини замонавий усуллар орқали чуқур тадқиқ қилиш, протеомика усулларини батафсил ўрганиш талаб этилади.

Биоорганик кимё институти ёш олимлари Беларусь миллий Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институтидаги стажировка давомида ушбу масалаларнинг амалий ечимини топишга астойдил бел боғлаганлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг илм-фани ривожланишига қолаверса, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ҳисса қўшишга бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар.

 

Санжар Шеримбетов

ЎзР ФА Биоорганик кимё институти

етакчи илмий ходими,

биология фанлари доктори

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться