Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чет эл журналистлари «НАВОИЙ» ЭИЗ фаолияти билан танишмоқда

2019-06-20 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 20 июнь куни «Навоий» эркин иқтисодий зонаси директори Ҳабиб Абдуллаевнинг таклифига биноан хорижий оммавий ахборот воситларининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган вакиллари Навоий вилоятига келдилар.

Сафар чоғида журналистлар иқтисодий зона фаолияти ва унда юз бераётган сўнгги жараёнлар билан танишадилар, ҳудудда фаолият олиб бораётган ташкилотларга ташриф буюрадилар, вилоят ва «Навоий» ЭИЗ раҳбарияти билан учрашадилар.
 
«Навоий» ЭИЗ ҳудуди Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 15 майдаги «Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан бутун Навоий вилояти чегарасичага кенгайтирилган эди.
 
Журналистларнинг мазкур сафари «Навоий» ЭИЗ дирекцияси ҳамда ТИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться