Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“RoboCup” телемусобақа ғолиблари “Asian Science Camp”нинг очилиш маросимида иштирок этди

2019-07-30 | Технологиялар

29 июль куни Хитой Халқ Республикасининг Шаньтоу шаҳрида XIII халқаро нуфузли илмий оромгоҳ — “Asian Science Camp”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Шаньтоу университети ва Guangdong Technion Israel Institute of Technology институтлари кампусида бўлиб ўтмоқда.

Нобель мукофоти совриндорлари иштирокида ташкиллаштириладиган ушбу тадбирда ўзбекистонлик ёшлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитойнинг Халқаро алмашинувлар бўйича таълим уюшмаси (China Education Association for International Exchange) билан тузган келишуви асосида илк бор расмий делегация сифатида иштирок этмоқдалар. Делегацияга Инновацион ривожланиш вазирлиги етакчи мутахассиси Нодиржон Юсуфов бошчилик қилмоқда. Ушбу тадбирда қатнашиш учун йўлланмани кўлга киритган Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган “RoboCup” телевизион робототехника мусобақаси ғолиблари Жамшид Каримов, Иброҳим Султонов, Жавоҳир Раҳимов, Раҳматилла Мирзатиллаев, Умидхўжа Рихсихўжаев делегация аъзолари қаторидадир.

Очилиш маросимида Хитойнинг Халқаро алмашинувлар бўйича таълим уюшмаси президенти доктор Лиу Лимин, Шаньтоу университети президенти профессор Жианг Хонг, Шаньтоу шахри хокими Женг Жианг ва 3 нафар НОБЕЛЬ мукофоти совриндорлари, Аарон Сиечановер (2004, Кимё), Янг Ченнинг (1957, Физика), Ту Йоую (2015, Тиббиёт) сўзга чиқиб, иштирокчиларга оромгоҳдаги фаолиятларида омад ва зафарлар тиладилар.

Asian Science Camp 2019 - 28 та давлатдан 253 нафар иштирокчиларни қамраб олган, НОБЕЛЬ мукофоти совриндорлари томонидан ўтказиладиган 9 та пленар сессиялардан иборат 5 кунлик тадбир бўлиб, унда 18-22 ёшдаги илм-фан соҳасида фаолият юритаётган ёш олимлар бугунги кунда инсоният дуч келаётган муаммоларни ечиш мақсадида илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича иш олиб борадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться