Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўз ҳудудингиз логотипини танлашда иштирок этинг, онлайн овоз беринг!

2019-07-08 | Туризм

Ўз ҳудудингиз логотипини танлашда иштирок этишни хоҳлайсизми? Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳудудлари логотиплари танловига йўлланган лойиҳалар орасидан энг саралари танлаб олинганини маълум қилади. 

Ғолибларни эса Сиз uzbektourism.uzда ўзингизга маъқул келган логотип намунасига онлайн овоз бериш йўли орқали аниқлайсиз. Президентнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли фармони билан тасдиқланган “2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси”ни амалга ошириш боʻйича “2019 йилги чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг туристик брендларини ишлаб чиқишга доир танлов эълон қилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тегишли ҳудудлар логотипларининг асосий элементлари бўйича мезонлар тақдим этилди. Ушбу мезонлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туристик брендларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди.

Ҳудудларнинг туристик логотиплари танловида ижодкорлар, дизайнерлар, блогерлар, олимлар, тарихчилар, талабалар ва фуқаролигидан қатъи назар туризмга қизиқиши бўлган бошқа кишилар иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, бугунга келиб туризм соҳасининг нуфузли вакилларидан иборат Комиссия аъзолари танловга йўлланган 700 га яқин логотипдан 84 тасини (яъни ҳар бир ҳудуд бўйича 6 тадан) саралаб олишди. Диққат! Қуйида жойланган сўровнома бўйича ўзингизга ёққан логотипга овоз беришингиз мумкин. Агар сизга тақдим этилган логотиплардан бирортаси маъқул келмаса ва сиз уларни муайян ҳудуд логотипи бўлишга нолойиқ деб топсангиз, у ҳолда еттинчи вариантга овоз бериш имконига эгасиз. Еттинчи вариантга овоз берганлар жами 20 фоизни ташкил қилган тақдирда, якунга коʻра такрорий танлов ўтказилади. Танловнинг энг яхши логотип лойиҳаси учун ҳар бир ҳудуд бўйича ғолиб 25 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться