Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Инновация элчилари” Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлигига ташриф буюрдилар

2019-10-15 | Инновация

Германиянинг инновацион экотизими ва илм-фан соҳасидаги ютуқлари билан танишиш мақсадида сафарга чиққан ёш олимлардан иборат делегация Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлигига ташриф буюрди. Делегация аъзолари вазирлик фаолияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш билан бир қаторда турли интерфаол машғулотлар орқали ўз илмий ишлари ва тадқиқотлари натижаларининг юртимиз илм-фан ва инновацион экотизимида қандай ўрин эгаллаши мумкинлигини таҳлил қилдилар.

Тадқиқотчилар билан тернинг машғулотларини ўтказган др. Хендрик Мэурс ўзбекистонлик ёш олимларнинг салоҳият ва имкониятларига юқори баҳо берди.
 
— Ўзбекистонга мен беш йил аввал боргандим, – деди Х. Мэурес. – Агар ўша пайтлари юртингизда ҳозиргидек ўзгаришлар бўлади, деб айтишса ишонмаган бўлардим. Чуқур ислоҳотлар билан бир қаторда одамларнинг очиқ фикрлаши, муаммоларни баралла айтиб, уларнинг ечимини топишга ҳаракат қилинаётгани жамиятнинг тубдан ўзгараётганининг далилидир.
 
Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлиги мутасаддилари турли олмон университетлари, технопарклари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан танишаётган делегация аъзоларини “инновация элчилари” деб тилга олишаётгани эътиборга лойиқдир. Айнан мана шу делегация аъзоларининг хорижий тажрибага таяниб амалга оширадиган илмий ишлари натижалари ва инновацион ишланмалари Ўзбекистон-Германия илм-фан соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
 
Олмон илм-фани ривожи халқаро ҳамкорлик билан чамбарчас боғлиқ экани таъкидланиб, бу соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди. Хусусан, доктор Мэурес Инновацион ривожланиш вазирлигининг халқаро муносабатларини янада такомиллаштириш ишларида эксперт вазифасини бажариш мумкинлиги таклифи билан чиқди.
 
Берлин бўйлаб саёҳатларини якунлаган ёш олимларимиз жорий ҳафтада Германиянинг Халле, Лейпциг ва Дрезден шаҳарларида бўлиб, мазкур шаҳарлардаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан танишадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться