Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация вазирлиги Global Robot Business Forum-2019 да иштирок этиш учун танлов эълон қилади

2019-09-19 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Daegyeong Robot Enterprise Promotion Association (REPA) билан ҳамкорликда Тэгу шаҳрида (Корея) бўлиб ўтадиган «Global Robot Business Forum-2019» да иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Форум 2019 йил 5 ноябрдан 8 ноябргача давом этади. Тадбирда бутун дунёдан робототехника соҳасида етакчилик қилаётган компанияларнинг 400 дан ортиқ расмий вакиллари иштирок этади. Танловда робототехника билан шуғулланадиган ва 18 ёшга тўлган шахслар иштирок этишлари мумкин.

Тадбир дастури:
- Daegu Global Robot Business Forum;
- The Night of Global Robots 2019;
- «DGIST» симпозиуми;
- Global Robot Cluster Regular General meeting;
- «Related Organization» ва «Local Cultural Facilities» га сафар;
- Хайрлашув кечки овқати;
- Тэгу ва Андон шаҳарлари бўйлаб кечки тур;

Корея томони қуйидаги харажатларни молиялаштиради:
- Турар жой;
- Кўргазма павильони;
- Озиқ-овқат, транспорт ва таржимон хизматлари (корейс тилидан инглиз тилига).
Форум ташкилотчилари томонидан Ўзбекистондан Кореяга учиш ва шу билан боғлиқ харажатлар молиялаштирилмайди (ўз-ўзини таъминлаш).
Аризаларни жорий йилнинг 24 сентябригача топшириш мумкин.

Форумда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://forms.gle/K7eVEFB2JkEijedM9

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться