Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда гемодиализ бўйича замонавий марказ очилади

2018-10-23 | Соғлиқни сақлаш

“Alles Sag’lik Group” МЧЖ хорижий компанияси Тошкентда аҳолининг ижтимоий заиф қатламига бепул тиббий хизмат кўрсатувчи гемодиализ ва лаборатория ташхиси бўйича замонавий марказ ташкил этади.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 октябрдаги Тошкент шаҳрида замонавий гемодиализ ва лаборатория ташхис маркази ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, хорижий компанияга пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Новза кўчасида жойлашган бино ва иншоот “ноль” қийматда 11 йил муддатга ижарага берилади.
 
Ўз навбатида, “Alles Sag’lik Group” МЧЖ ҳам йил давомида ўз ҳисобидан 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиш бўйича инвестициявий мажбуриятларни зиммасига олади. Бу маблағлар марказ ташкил этишга йўналтирилади. Бунда тақдим этилган биноларни капитал таъмирлаш, уларни энг сўнгги тиббий ускуналар билан жиҳозлаш ва 50 ўринли стационар қурилиши бўйича ишлар амалга оширилади. Янги марказда тиббий ва хизмат кўрсатиш персонали учун камида 150 та иш ўрни яратилади.
 
Марказ аҳолининг ижтимоий заиф қатламига мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган миқдорда ва турлар бўйича бепул тиббий хизмат кўрсатади.
 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться