Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро келишув ҳамда “йўл харитаси” имзоланди

2018-10-29 | Соғлиқни сақлаш

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференциясида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. 

Тадбирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов юртимизда фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, жумладан, бирламчи тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

– Ҳозирда Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган 2 минг 370 та тиббиёт муассасалари тармоғи мавжуд. Тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, аҳолини кенг миқёсда қамраб олиш, уларни бирламчи тиббий ёрдам билан сифатли ва бепул таъминлаш мақсадида, ҳукумат қарорига мувофиқ, қишлоқ жойлардаги амбулатория хизматида катта ўзгаришлар амалга оширилди, – деди Алишер Шодмонов. 

Яна бир эътиборли жиҳати, сўнгги икки йил давомида қишлоқ оилавий поликлиникаларида бешта, шаҳар оилавий поликлиникаларида эса ўндан зиёд тор мутахассислар фаолиятининг йўлга қўйилгани ҳам бирламчи тиббий хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. 

Шунингдек, вазир бирламчи соғлиқни сақлаш тизимини профилактик ва патронаж ишларга йўналтириш, Республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлари томонидан аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш ҳамда бирламчи тиббий ёрдам амалиётида диагностика ва даволаш стандартларини мувофиқлаштириш каби вазифалар ижроси йўлида ҳам фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини қайд этди. 

Шу куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов билан ҳам учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида кўплаб имкониятлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан келиб чиққан ҳолда тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида икки томонлама келишув ҳамда “йўл харитаси” имзоланди. 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Ахборот хизмати

Манба: ЎзА

Поделиться