Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд шаҳридаги гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий ахборот берди

2018-10-24 | Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жорий йил 22 октябр куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 22 октябр соат 13.00 дан 23 октябр соат 17.45га қадар 17 нафар фуқаро кўнгил айниши, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4-5 марта ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилганлиги, ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан мурожаат қилишган. Шифокорлар кўригидан сўнг уларга “Овқат токсикоинфекцияси, ўрта оғир даражаси” бирламчи ташхиси қўйилиб, касалхонага ётқизилган. Беморларнинг 11 нафари эркак, 3 нафари аёл, 3 нафари 14 ёшгача бўлган болалардир. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 13 нафари эса енгил. Шифохонада беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, дори-дармон захиралари етарли. Беморлардан лаборатория таҳлили учун биологик намуналар олинган.

Ўтказилган бирламчи эпидемиологик суруштирув натижасида аниқланишича, беморлар жорий йил 21-22 октябр кунлари Самарқанд шаҳар Саттепо мавзесидаги “Табиат саховати” деҳқон бозори ёнидаги киоска кўринишидаги будкада фуқаро Ғулом Муродов томонидан сотилаётган хот-догдан истеъмол қилишган. Хот-дог таркибида нон, сабзи салат(морковча), бодринг, помидор, сувда пиширилган тухум, пиширилган колбаса, сосиска, кетчуп ва уй шароитида тухум ва ўсимлик мойидан тайёрланган майонез бўлган.

Фуқаро Ғ.Муродов ўз фаолиятини ўрнатилган тартибда расмийлаштирмасдан, тиббий кўрикдан ўтмасдан, ноқонуний равишда олиб борган. Хот-дог тайёрланган будка санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди, ичимлик суви билан таъминланмаган, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун талаб этиладиган санитария шароитлари йўқ. Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати томонидан фуқаро Ғ.Муродовга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима солинди ва унинг фаолияти тўхтатилди. Маҳсулотлардан лаборатория таҳлили учун намуналар олинди, қолган маҳсулотлар эса савдодан олиниб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Касаллик қайд этилган ҳудудда республика, вилоят ва Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари томонидан профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳрида қайд этилган мазкур вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться