Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти

2018-10-31 | Соғлиқни сақлаш

​Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи С.С.Саидалиевнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш бўйича расмий ахбороти.

2018 йил 31 октябр куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган гурухли овқатдан захарланишда гумон ҳолати бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

Хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг 42 ёшли аёли Умида Хаитова 2018 йил 30 октябр куни соат тахминан 20:00 ларда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказиниг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона, сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва уксус солинган пиёз сотиб олган ва уйига олиб борган. Уни оила аъзолари, яъни қизлари Азиза Акбарова (1996 йил), Эъзоза Акбарова (2001 йил), Ирода Акбарова (2003 йил) ва ўғли Фаррух Акбаров (2012 йил) билан бирга соат 20:30да истеъмол қилган.

У.Хаитованинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш хид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30 ларда болалар, уйнинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари кузатилмаган. У.Хаитованинг тахминан соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниб, ва кўп марта қайт қилган. Хонадон эгаси А.Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, тахминан соат 24:00да уйга қайтган. Турмуш ўртоғининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган.

2018 йил 31 октябрь тонг соат 4 ларда У.Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, бехуш холда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан У.Хаитованинг қизлари Азиза Акбарова, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Айни пайтда А.Акбаров соғлом, унинг турмуш ўртоғи У.Хайитовага эса Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли.

Маълумот учун, ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ер тўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига мувофиқ, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссия тузилди.

Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда.

А.Акбаров хонадони ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли намуналар олиниб, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари хамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться