Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шифокорларнинг иш жараёнларини автоматлаштирувчи “MedEApp“ маълумотлар базаси яратилди
2018-10-22 | Соғлиқни сақлаш
Ушбу маълумотлар базаси (МБ) беморларга касаллик картаси очиладиган, тиббий кўриклар ўтказиладиган ва онлайн-режимида маълумотномалар бериладиган ҳамма тиббий муассасалар учун мўлжалланган.
МБда бемор туғилган пайтидан бошлаб у ҳақдаги ҳамма тиббий ахборот ва маълумотлар сақланади. Криптографик шифрлаш йўли билан маълумотларнинг сақланганлиги ва хавфсизлигини таъминлаш; бемор соғлиғи тўғрисидаги батафсил ахборотга шифокорларнинг ва беморнинг осон эга бўлиши каби функционал имкониятларга эга.
Шунингдек, ушбу МБ шифокорларнинг бир қатор иш жараёнларини автоматлаштиради, масалан:
1) ахборот бериш ва ваксиналарни олиш жараёнини автоматлаштириш;
2) шифокорлар ҳузурига келиш вақтини тақсимлаш ва режалаштиришни автоматлаштириш;
3) илова қилинган маълумотлар базасида беморлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон
ҳисобини олиб бориш.
Муаллифлар Султонов Аюбхон, Палвонова Севара, Якубова Азада ва Палвонова Умидаларга ушбу яратган МБ учун BGU 00366-сонли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги