Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади

2021-07-26 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариев ва “Jurabek Laboratories” компанияси вакиллари иштирок этди.  

Хитой томонидан “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн, хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўлими директори Чен Фан У ҳамда бошқа вакиллар қатнашди.

Учрашувда ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди.

И.Абдураҳмонов икки томонлама ҳамкорликнинг ўрнатилиши ва ривожланиши босқичлари ва ушбу ҳаракатларнинг ҳозирги кундаги самараси ҳақида гапираркан, мазкур учрашув ўзига хос тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этди.  

“Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси клиник синовларини ўтказишда қўшган ҳиссаси ва ўзбек томонининг очиқ, шаффоф иш олиб боришини юқори баҳолади.  

Хитойлик ҳамкорлар мамлакатимизнинг фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти билан дастлабки танишувлари натижасида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришнинг инфратузилмавий имкониятларига юқори баҳо берди. Компаниянинг бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш қувватлари мазкур вакцинани ишлаб чиқариш талабларига тўлиқ мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда "COVID-19" вирусининг бугунги кунда тарқалиш суръатларини инобатга олиб, мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш учун Хитой томонидан хомашё етказиб бериш муддатлари ва ҳажми борасида дастлабки келишувларга эришилди.  

“Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси билан Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ва минтақадаги ўрнини инобатга олган ҳолда қисқа муддатларда вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзолашга келишилди. Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда ойига 10 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 миллион дозага қадар олиб чиқиш мумкинлиги бўйича фикр алмашди.

Бундан ташқари, Хитой томони билан яқин келажакда вакцина ишлаб чиқариш технологияси трансфер қилинишига келишилди.  

Шунингдек, юртимиз олим ва мутахассисларининг мазкур соҳадаги малакаларини ошириш мақсадида Хитой ва Ўзбекистонда бир вақтда ўқитиш ишлари бошланади.  

Манба: ЎзА

Поделиться