Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германиялик мутахассис Тошкент давлат стоматология институти талабаларига маҳорат дарси ўтди

2021-09-24 | Таълим

Тошкент давлат стоматология институти таълим ва фан соҳасида жаҳон талабларига мос равишда юқори малакали ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида бир қатор муҳим қадамларни қўйди.

Хусусан, таълим жараёнини халқаро олий таълим муассасалари билан интеграциялаш имконини берадиган кредит-модулли ўқитиш тизими  амалга оширилмоқда.Тошкент давлат стоматология институти халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда Европа тажрибасини ўрганиш, фан-таълим соҳасида ҳамкорлик олиб боришга катта эътибор бермоқда. Ушбу йўналишда Тошкент давлат стоматология институти дунёнинг етакчи ҳамкор университетлари, хусусан, Европа университетлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолаган бўлиб, бугунги кунга қадар бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда.

2020 – 2021 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб, институт жамоасига 25 та хориж педагоги бакалавриат ва магистратура талабаларига маъруза ва маҳорат дарсларини ўтди. Стоматология соҳасида илғор тажрибани татбиқ этиш, институт иқтидорли талабалари билим ва кўникмаларни эгаллашини жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида Германиянинг “Ivoclar Vivadent” компанияси доктори томонидан Виктор Дауб талабалар учун ўқув – амалий маъруза ва мастер класслар ташкил этилди.

Маҳорат дарсида реставрацион стоматология, эндодонтия ва тиш тож қисми нуқсонларини бартараф этишда инновацион технологияларни татбиқ этиш тамойиллари, амалиёт даврида асоратларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди.

Шунингдек, институт раҳбарияти томонидан «Ivoclar Vivadent» компанияси билан ҳамкорликни кенгаштириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Маълумот учун, мазкур ҳамкорлик доирасида ТДСИ 60 ортиқ иқтидорли талабалари “Ivoclar Vivadent” компаниясининг Эльванген шаҳридаги ўқув марказида малакаларини ошириб қайтди.

Манба: ЎзА

Поделиться