Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тез ёрдам машиналари митингда иштирок этган минглаб фуқаролар саломатлигини таъминлаш мақсадида ажратилган
2019-12-24 | Соғлиқни сақлаш
Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилди. Ушбу сайловлар арафасида мамлакатимиз ҳудудларида кўплаб сайловолди тарғибот тадбирлари, митинглар ташкиллаштирилди.
Хусусан, мана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 16 октябрь куни Жиззах шаҳрида ташкил этилди. Мазкур митингни ўтказишдан кўзланган мақсад — Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга оширишда партия хайрихоҳларини бирлаштириш ҳамда партия ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ўзбилармонлиги ёки ўзбошимчалиги билан ўтказилгани йўқ. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мезонлари асосида ташкил этилиб, унга ўн беш кун олдин маҳаллий ҳокимият ҳамда ваколатли давлат органларига мурожаат қилиниб, тегишли рухсатнома олинди.
Митингда ёшлар билан бир қаторда, ногиронлиги бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ёши улуғ меҳнат фахрийларидан иборат саккиз минг нафардан ортиқ фуқароларимиз иштирок этиб, партиянинг ғоя ва мақсадларини қўллаб қувватлашди.
Табиийки, ушбу фуқароларимизнинг турли хил фавқулотда вазиятларда хавфсизлигини ва соғлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ташкилот ва бошқармалар қатори вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тез ёрдам машинаси сўраб ёзма мурожаат қилинди. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Бунда фуқароларнинг манфаатлари устунлиги, уларнинг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган эҳтиёжини қондирилиши учун ажратилган. Лекин митинг пайтида тез тиббй ёрдам машинасининг ташқи кузов қисмига сайловга дават этувчи турли хил ёзувлар билан безатилганлиги боис тез тиббий ёрдам бўлими мудири А. Жониқуловга нисбатан огоҳлантириш берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги