Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупция

Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

09.12.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида вазирлик ва идоралар орасида 2-бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ISO 37001:2016 стандарти "Коррупцияга қарши бошқарув тизими" сертификатини қўлга киритди

09.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

ISO 37001:2016 - бу ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади.

Коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бостиришга қаратилган ислоҳотлар

17.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ҳозирги кунда мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бостиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

31.10.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзоланди

28.10.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Бошқарув сифати индикаторларининг навбатдаги нашрида Ўзбекистон ижобий динамика қайд этди

01.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Жаҳон банки томонидан 2019 йил якунларига кўра Бошқарув сифати индикаторлари (the Worldwide Governance Indicators (WGI) бўйича ҳисоботини элон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан халқаро рейтинглар бўйича навбатдаги тренинг ўказилди

01.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун “Ҳуқуқ устуворлиги индекси” мавзусида навбатдаги тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Азиз Абдуҳакимов: Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш кунига бағишланган навбатдаги анжуман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади

29.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, UNESCO масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов UNESCO Бош директори Одри Азуле билан бирга Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни (ХАУФК)ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн-муҳокамада иштирок этди.  

Коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давра суҳбати

28.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда бизнес-ҳамжамиятининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, эркин, шаффоф тадбиркорлик фаолиятини юритишга кўмаклашиш, биринчи навбатда, “коррупция” номли иллат моҳиятини тушуниб етиш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вебинар: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси етарли даражадами?

15.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 14 сентябрь куни “CERT International” компанияси аудиторлари томонидан аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш ва билдирилган тавсияларни таҳлилига бағишланган онлайн тренинг ўтказилди.

Коррупцияга қарши кураш тизим: Адлия вазирлигининг муваффақият формуласи

12.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида Адлия вазирлигида коррупцияга қарши кураш тизимининг яратилиши, ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятлари ва эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатини қўлга киритди. Бунга қандай эришилди?

09.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ушбу сертификат вазирлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади.

Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди

05.09.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Тадбирда Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Б. Исмаилов ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси С. Маманов маъруза қилди.

Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизматининг 2019-2020 йиллардаги фаолияти натижалари

03.09.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган текширувлар натижаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний чора кўриш учун 904 та текшириш хужжатлари юборилди. Бугунги кунда 6 мингга яқин давлат МТТларида 223 минг ходим фаолият юритади. МТВ мактабгача таълим тизимини бола ҳаққига хиёнат қиладиган виждонсиз инсонлардан халос этиш борасида ўз ишини давом эттиради.

Коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

26.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

25 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда коррупция ҳолатларига йўл қўйилишини олдини олиш, коррупцион элементларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин курашиш, уни профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўзлади.

Адлия вазири Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

21.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2020 йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

18.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

27.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.07.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони