Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
2020-08-18 | Жамият
Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.
Мамлакатимизда ҳам айнан ушбу муаммодан халос бўлиш мақсадида жуда кўплаб чора тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, фуқароларда коррупцияга қарши кескин муносабатни янада шакллантириш ва жамиятда бу иллатни бутунлай йўқ қилиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида ходимлар ўртасида коррупциявий ҳолат юзага келмаслиги билан бирга уларда хизмат интизоми, ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш даражаси ижобий томонга ўзгаришига ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу ўринда, юртдошларимизга эслатиб ўтамиз! Агар сизда божхона соҳасига оид бирор бир муаммо, таклиф ёки мулоҳазалар юзага келганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Жиззах вилояти божхона бошқармасининг 72-223-28-39 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси