Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупция

БМТ тузилмаларидаги учрашувлар тўғрисида

22.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 20 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (БМТ ГМЖҚКБ) ижрочи директори Гада Вали, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (IAEA) Бош директори Рафаэль Гросси ва БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) бош директори Ли Йонг билан учрашувлар ўтказди.

Давлат статистика қўмитаси вакили коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро вебинарда қатнашди

09.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 7 июль куни “Коррупциянинг олдини олиш органлари - ташкил этиш ва самарадор фаолиятнинг амалий ечимлари” мавзусида онлайн халқаро вебинар ўтказилди.

Коррупцияга қарши курашиш мавзусида видеоселектор ташкил этилди

08.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини юксалтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилингани, шунингдек, иқтисодиётни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилиши таъкидланган.

ЕХҲТнинг рақамли технологиялар даврида коррупцияга қарши кураш бўйича конференцияси ҳақида

07.07.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов “Рақамли технологиялар даврида самарали бошқарув ва коррупцияга қарши кураш: шаффофлик, яхлитлик ва ҳисобдорлик тамойилларини мустаҳкамлаш” мавзусида юқори даражадаги конференцияда иштирок этди. Тадбир Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилди.

Коррупция – тараққиёт кушандаси: вазирликда ўтказилган видеоселектор йиғилиши айнан шу мавзуга бағишланди

02.07.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансабини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланиши, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етиши, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Бу ўз ўрнида коррупциянинг мамлакатда ривожланиши ҳамда ўша давлатнинг таназзулига олиб келади. Ҳар бир жамиятда мавжуд бўлган бу каби иллатларга қарши аёвсиз курашиш борасида мамлакатимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимининг янги ислоҳот даври

02.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди.

Олий таълим, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупция

01.07.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Бош прокурор ўринбосарининг соғлиқни сақлаш, таълим ва қурилиш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

29.06.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

ЕХҲТнинг Экологик-иқтисодий форумига тайёргарлик кўриш бўйича учрашув тўғрисида

16.06.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) 28-экологик-иқтисодий форумига тайёргарлик кўриш бўйича иккинчи учрашувда иштирок этди. Тадбир видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши кураш учун барчамиз масъулмиз!

16.05.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар жараёнида турли соҳаларда содир этилаётган коррупцион кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар мамлакатнинг жадал суръатларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишига жиддий таҳдид солувчи хавф-хатарлардан бири ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев: сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди

05.05.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисаларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. 

Коррупцияни биргаликда енгамиз

16.04.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Сир эмас, коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир.

Тошкентда олий таълимда коррупцияга қарши курашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда

28.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2020 йил 27-28 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Mажлис Сенати, Бош прокуратура академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Олий таълим - коррупциясиз соҳа” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Олий таълимда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш: муаммо ва таъсирчан чоралар

28.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш: муаммо ва таъсирчан чоралар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тиббиётдаги коррупцион ҳолатларни бартараф этиш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда

25.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт тизимида коррупциянинг олдини олиш ва коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш борасидаги ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Тиббиётда коррупция "зарпечак"ми?

25.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Олий мажлис қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ ҳамда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қўмиталарининг соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш борасидаги ишлар ҳақидаги соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Халқ таълими тизимида янги давлат хизмати жорий этилмоқда

18.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, фуқароларга қулайлик яратиш, умумий ўрта таълим тўғрисида ҳужжатларнинг дубликатини беришда шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш, ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш мақсадида яна бир муҳим қадамни ташламоқда.

Адлия коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

13.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Коррупцияга қарши кураш нимани англатади? Ён-атрофимизда коррупция аломатларининг борлигини. Бу худди организмга бехос тушган вирусга ўхшайди. Токи унга қарши кишида кучли иммунитет яралмас экан, ҳар қандай дори-дармон кор қилмаслиги мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралса, коррупция иллатига қарши курашни жадал суръатда олиб боришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг олдида турган ғов.

Коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимлари такомиллаштирилади

11.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Солиқ органларида коррупцияга йўл йўқ

11.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида коррупция иллатининг олди олинмаса, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслиги, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслигини таъкидлаган эди.