Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бошқарув сифати индикаторларининг навбатдаги нашрида Ўзбекистон ижобий динамика қайд этди

2020-10-01 | Жамият

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Жаҳон банки томонидан 2019 йил якунларига кўра Бошқарув сифати индикаторлари (the Worldwide Governance Indicators (WGI) бўйича ҳисоботини элон қилинди.

Мазкур чоп этилган нашрда жами 214 та мамлакатда 33 та мустақил ахборот манбаларига асосланган ҳолда бошқарув сифати ва самарадорлигини глобал даражада ўрганишга доир олтита мустақил индикаторлар доирасида баҳоланди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, юқорида кўрсатиб ўтилган барча олтита таркибий индикатор бўйича мамлакатимиз учун берилган баҳолар ва ўринлар фақат ижобий томонга силжиётгани кузатилади.

Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари

 

Юқоридан келтирилган жадвалдан кўриш мумкинки, мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш ва жамият ҳаётида қунун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, “Тартибга солиш сифати” индикатори бўйича 2 поғона мамлакатимизни “Ҳуқуқ устуворлиги” ва “Коррупцияни тийиб туриш”  индикаторида 3 поғонадан ўсишига туртки бўлди.

Шу билан биргаликда ушбу нашрда мамлакатимиз учун берилган кўрсаткичлар бу соҳадаги ўзгаришларни янада жадал равишда давом эттириш заруратини кўрсатиб беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться