Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлиги томонидан халқаро рейтинглар бўйича навбатдаги тренинг ўказилди
2020-10-01 | Жамият
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун “Ҳуқуқ устуворлиги индекси” мавзусида навбатдаги тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индексларга бағишланган тренинг машғулотларини даврийлик билан ўтказиш, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ–6003-сонли “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармонининг, шунингдек Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги қарори ижросини таъминлашга қаратилган.
Тренинг машғулоти доирасида “Ҳуқуқ устуворлиги индекси” мазмун-моҳияти, мақсади ва ўзига хос аҳамиятли жиҳатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди, шунингдек мазкур индекс билан ишлаш механизми, индекс методологиясининг таҳлили ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги