Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вебинар: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси етарли даражадами?

2020-09-15 | Жамият

Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 14 сентябрь куни “CERT International” компанияси аудиторлари томонидан аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш ва билдирилган тавсияларни таҳлилига бағишланган онлайн тренинг ўтказилди.

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи А.Каримов бошчилигида ўтган тренингда вазирликнинг масъул ходимлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб ҳуқуқий экспертиза учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасида аниқланган камчиликлар, тақдим этилган лойиҳалардаги коррупциявий омиллар ва уларни жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирмаслик ҳолатларини таҳлил қилиш ва мазкур ҳолатлар юзасидан вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати ходимларининг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тренинг танқидий руҳда ўтиб,  вазирликка келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг умумий ҳолати, юридик хизматлар томонидан лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизаси қониқарли даражада эмаслиги, шунингдек лойиҳалар юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ўтказишда кузатилаётган камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек,  айрим вазирлик ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан етарли даражада ўтказмаётганлиги мисоллар ёрдамида кўрсатилди. Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қандай тартибда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши лозимлиги юзасидан тушунтирилди.

Тренинг якунида вазирлик ва идора юридик хизмат ходимлари фаолиятида аниқланган камчиликлар, жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этиш ва уларни жамоатчилик муҳокамасига жойлаштиришда шахсий масъулиятни оширишга қаратилган тавсиялар берилди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться