Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бостиришга қаратилган ислоҳотлар

2020-11-17 | Иқтисодиёт

Ҳозирги кунда мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бостиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бошқалар қаторида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳам Агентликнинг ўзида ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши халқаро станартли бошқарув тизими - ISO 37001:2016 "Коррупцияга қарши бошқарув тизимини" жорий этиш бўйича ишларни бошлади.

Ушбу стандарт коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва унга қарши чоралар кўриш ҳамда коррупция хатарларини минималлаштириш бўйича мақбул ва мос чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлайди.

Олдин, Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилганда, унинг таркибида Ички назорат ва комплаенс хизмати ҳам ташкил қилинган бўлиб, унинг асосий вазифалари Агентлик фаолиятидаги коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга йўл қўймаслик ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар Агентлик Ўзбекистон Республикасининг таниқли консалтинг компанияларидан бири билан биргаликда умумий коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ мавжуд ҳужжатлар бўйича тадқиқот ишларини олиб борди. Бир қатор ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, шунингдек амалдаги ҳужжатлар ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлаштирилди.

Масалан, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, коррупция хавфи юқори ва ўрта даражадаги Агентлик фаолиятида инсон омилининг мавжудлигини камайтириш ва Агентлик томонидан тақдим этилаётган хизматларни автоматлаштириш бўйича ишлар бошланди. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар маълумотлар базаси, шунингдек Агентлик ходимлари фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича амалий тизимни жорий этиш учун маълумотлар базаси яратилди. Агентликнинг марказий аппаратида ва таркибий тузилмаларда кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимининг шаффофлиги таъминланди, бу адолат, ҳалоллик ва холисликни таъминлаш, биродарлик ва қариндош-уруғчиликни олдини олишга имкон беради.

Бундан ташқари, Агентлик аудиторлик текширувини ўтказиш ва коррупцияга қарши бошқарувнинг халқаро "Коррупцияга қарши бошқарув тизими" ISO 37001:2016 стандартини кейинчалик олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича етакчи органлари билан яқиндан тадқиқотлар олиб бормоқда.

Агар сиз Агентлик ходимлари томонидан амалга оширилган коррупциявий ҳолатларига дуч келсангиз, қуйидаги алоқа каналлари орқали ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беришингиз мумкин:

- телефон рақамлар: (071)259-21-37, (071)259-21-22;

- тelegram-бот: «@csdavaktiv_bot» 

- электрон почта: cs@davaktiv.uz 

- ҳавола орқали Агентликнинг расмий веб-сайтидаги махсус шаклни тўлдиришингиз ҳам мумкин: https://davaktiv.uz/ru/otkrytoe-agentstvo/anketirovanie/anketirovanie 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться