Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов: Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш кунига бағишланган навбатдаги анжуман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади

2020-09-29 | Жамият

28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, UNESCO масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов UNESCO Бош директори Одри Азуле билан бирга Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни (ХАУФК)ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн-муҳокамада иштирок этди.  

Тадбир 28-29 сентябрь кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, “Twitter” ижтимоий тармоғи, “Очиқ ҳукумат” ҳамкорлиги ташаббуси, “Transparency International” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда. 

Таъкидаш жоизки, Ўзбекистон бу каби нуфузли форумга таклиф қилинган ягона мамлакат бўлиб, бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шаффофлик ва эркин фикрлиликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган сиёсат натижасида мамлакатимизда рўй берган ўзгаришлар эътирофидир. 

Ахборотнинг “COVID-19” пандемиясига қарши курашишдаги муҳим ролини инобатга олиб, тадбир мавзуси сифатида “Ахборот олиш – ҳаётларни қутқариб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб” танланган. Маърузачилар пандемия шароитида жамиятни ахборот билан таъминлашнинг турли жиҳатларини халқаро тузилмалар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек хусусий сектор нуқтаи назаридан ёритишди.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёв бошчилигида ОАВни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга оид тақдимот ўтказди. Ўзбекистонда ОАВни либераллаштириш ва уларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш, сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини тарғиб қилиш, ҳукумат фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат ташкилотлари ҳамда аҳоли ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш йўлида қилинган ишлар аниқ мисоллар билан ёритиб берилди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар меваси ўлароқ, жамият ҳаётида ижтимоий-сиёсий фаол қатламнинг пайдо бўлаётгани, кучли фуқаролик жамияти сари илдам қадамлар қўйилаётганига алоҳида урғу берди. Юқори даражали онлайн-муҳокама давомида Ўзбекистон Ҳукуматининг UNESCO билан ҳамкорликдаги ХАУФК бўйича халқаро анжуманини 2021 йилнинг кузида Тошкент шаҳрида ўтказиш истаги  билдирилди.

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ушбу тадбирни республикамизда ташкил қилишга доир келишувга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлари Комил Алламжанов ва Саида Мирзиёева (ҳозирда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди раҳбарияти)нинг UNESCO бош директори Одри Азуле билан 2020 йилнинг 9 январида Париж шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви давомида эришилган.

Бош вазир ўринбосари кейинги йилга режалаштирилган ушбу анжуман давлатларда юз бериши мумкин бўлган ахборий инқирозлар ва муаммоларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш йўлида UNESCO ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилишини таъкидлади. UNESCO Бош котиби Одри Азуле ва тадбирнинг бошқа иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига келгуси йилда бу қадар муҳим тадбирни ўтказишга тайёр эканлиги учун самимий миннатдорчилик билдиришди.

Тадбир тўғридан-тўғри эфирда Ташкилотнинг расмий веб-сайти ҳамда унинг барча йирик ижтимоий платформалардаги каналларида кенг ёритилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться