Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давра суҳбати
2020-09-28 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда бизнес-ҳамжамиятининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, эркин, шаффоф тадбиркорлик фаолиятини юритишга кўмаклашиш, биринчи навбатда, “коррупция” номли иллат моҳиятини тушуниб етиш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари, иқтисодий суд судьялари, Тошкент давлат юридик универститети ўқитувчилари, адвокатлар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислом Казимович Жасимов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари пандемия даврида давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан тўлиқ фойдалана олмаётгани, мазкур имтиёзлар давлат органларининг масъулятсизлиги оқибатида тадбиркорлик субъектларига тўлиқ етиб бормаслиги, бизнесда коррупция қандай кўринишда бўлиши, Президентимиз томонидан бизнесда коррупция 50 фоизни ташкил этиши тўғрисида сўз юритилганлигига тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида, тадбиркорлар ўз фаолиятида кўп учраётган суд амалиётидаги муаммоларни прокурор ва судьялар билан муҳокама қилинди ҳамда таклифлари илгари сурилди.
Шу билан бирга, йиғилиш қатнашчилари ҳар чоракда давра суҳбати ўтказиш ва Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифалар белгиланиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси