Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди
2020-09-05 | Жамият
Тадбирда Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Б. Исмаилов ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси С. Маманов маъруза қилди.
2020 йил 4 сентябрь куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари таҳлилига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Шунингдек, семинарда БМТнинг коррупцияга қарши Конвенциялари нормаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига имплементация қилиниши, хориж давлатларида мазкур йўналишда эришилган муваффақиятлар, коррупцияга оид жиноятлар бўйича Ўзбекистон Республикасидаги суд амалиёти ҳақида маълумотлар берилди.
Қизиқарли савол-жавоб тарзида ўтган тадбирда марказий аппарат бўлимларининг ходимлари карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда бевосита, шунингдек бўлимлар ва ҳудудий инспекцияларнинг ходимлари видеоконференц-алоқа тарзида онлайн шаклда иштирок этди.