Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасининг “Глобал рақобатбардошлик индекси”га киритилиш масаласини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция
2021-02-20 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 18 февраль куни Жаҳон иқтисодий форуми вакилларининг Молия вазирининг ўринбосари – Одилбек Исаков билан Ўзбекистон Республикасининг “Глобал рақобатбардошлик индекси”га киритилиш масаласини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференцияси ташкил этилди.
Видеоконференция давомида Молия вазирлиги вакиллари томонидан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг жорий ҳолати ва истиқболдаги режалари тўғрисидаги режалар билан таништирилди.
Шу билан бирга, Форум вакиллари Ўзбекистон Республикасини мазкур индексда эътироф юзасидан ишларни амалга ошираётганлигини ва аввал таъкидланганидек, ушбу жараён 2 йил муддатни талаб этишини маълум қилдилар.
Ҳозирда Форумнинг мутахассислари “Глобал рақобатбардошлик индекси” методологиясига ўзгартириш киритмоқда. Бунда индекснинг индикаторлари ўзгартирилиши ва асосий эътибор мамлакатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тенглик бўйича қонунчилиги ўрганилиши мумкин.
Шунингдек, 2021 йил январь ойида Форумнинг йиллик йиғилишларини 50 йиллиги арафасида янги “Глобал ижтимоий мобиллик индекси”ни эълон қилинганлиги бўйича маълумот тариқасида хабар берилди.
Мазкур индекс инсоннинг ижтимоий-иқтисодий ва ота-онасининг келиб чиқиши ва қаерда яшашидан қатъий назар, жамиятдаги ҳар бир инсон ўз салоҳиятидан фойдалана олиши учун адолатли имкониятга эга бўлиш даражасини белгилайдиган сиёсат ва ташкилотларни баҳолайди.
Шунингдек, алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги 2 йил давомида Форум вакиллари билан олиб борилаётган тизимли мулоқотлар давомида, ташкилот томонидан 2020 йил бошланган “Евроосиё мамлакатлари учун янги қарашлар” янги стратегик ташаббуси – ҳудудий музокаралар ва ҳамкорлик учун платформасининг навбатдаги йиғилишида Молия вазирлигининг иштирок этиши режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги