Сарварбек Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг №145 – сон буйруғига асосан Ахмедов Сарварбек Шихназарович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори лавозимига тайинланди.
Сарварбек Ахмедов 1985 йилда Хоразм вилояти Хонқа туманида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йилда Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетини (бакалавр), 2008 йилда Манчестер Университетини (Буюк Британия), 2019 йилда Миллий тадқиқот Университетининг Иқтисодиёт олий мактабини (Россия) тамомлаган.
Сарварбек Ахмедов ўз меҳнат фаолиятини 2008 йилда “Голдман Сачс Интернатионал” (Лондон) валюта операциялари департаменти ходими сифатида бошлаган.
2011-2014 йилларда “Голдман Сачс Интернатионал” (Лондон) валюта ва бошқа молиявий деривативлар операциялари департаментида етакчи ходим, 2014-2016 йилларда молиявий деривативлар операциялари департаменти бўлим бошлиғи, висе-президент лавозимларида фаолият юритган.
2016-2019 йилларда “Голдман Сачс Банк” МЧЖда (Москва) молиявий инструментлар ва ғазначилик операциялари департаменти висе-президенти бўлган.
2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғи ўринбосари ва 1 ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги