Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Туркия марказий банклари ҳамкорлик қилади
2021-08-10 | Иқтисодиёт
Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Туркия Республикаси Марказий банки билан ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини имзолади. Меморандум икки марказий банк фаолиятидаги ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган.
Меморандум қўшма техник маслаҳатлар, тренинглар, семинарлар, экспертлар ташрифлари ва тадқиқот фаолияти орқали Марказий банк ходимларининг билим ва тажрибаларини оширишга хизмат қилади.
Манба: ЎзА