Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Ғазначилигининг маслаҳатчилари билан учрашув

2021-08-10 | Сиёсат

Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Ғазначилигининг буджет ва молиявий ҳисобдорлик бўйича маслаҳатчилари Treysi Xenderson ва Seta Vandegriftlar иштирокидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ташриф буюрди ҳамда ушбу ташриф доирасида АҚШ Ғазначилиги томонидан кўрсатилаётган техник кўмак доирасида амалга оширилаётган лойиҳа ҳолати, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли йўналишлар ҳамда молиявий таъсирни таҳлил қилиш имкониятини кўриб чиқиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари А. Хайдаров, вазирликнинг Давлат буджети ҳамда Халқаро молиявий муносабатлар департаментининг масъул ходимлари иштирок этишди. Учрашув давомида А. Хайдаров томонидан техник кўмак лойиҳасининг амалдаги ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берилди ва АҚШнинг мазкур техник кўмагидан Ўзбекистон томони жуда мамнунлиги ҳамда унинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлиги билдирилди.
 
Шунингдек, АҚШ Ғазначилиги вакиллари томонидан ушбу ташриф доирасида тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ташкил этилиши, дастурий бюджетлаштириш бўйича масъул ходимларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган алоҳида семинарлар ташкил қилиниши режалаштирилганлиги маълум қилинди.
 
Учрашув якунида, техник кўмак лойиҳаси доирасида кейинги босқичда амалга ошириладиган ишлар, ҳамда жорий йил август ойининг оҳиригача АҚШ Ғазначилигининг Бош маслаҳатчиси Sheyla Bekett ҳамда мониторинг ва баҳолаш бўйича маслаҳатчиси Djenifer Li Foks ларнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида кўтариладиган масалалар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться