Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буxоро шаҳрида “ишга марҳамат” мономаркази очилди буxоро шаҳрида “ишга марҳамат” мономаркази очилди
2021-08-18 | Жамият
Буxоро шаҳрида банд бўлмаган аҳолига xизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу марказни ташкил етиш учун Буxоро шаҳридаги политеxника касб-ҳунар коллежи биноси негизида лойиҳа асосида 14 млрд. 500 млн. сўм маблағ евазига капитал реконструксия қилинди. Қўшимча тартибда мономарказ Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 22 та ўқитиладиган касблар (тикувчи, аёллар ва еркаклар сартароши, косметолог, ошпаз, қандолатчи, сантеxник, електрик, пайвандловчи, юк кўтарувчи кран оператори, қурилиш соҳаси) бўйича замонавий инновацион рақамли теxник воситалар билан жиҳозланди.
Мономарказда касбга тайёрлашдан ташқари, xорижий тиллар, рақамли теxнологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш курслари ташкил етилди. Мономарказнинг йиллик ўқитиш қуввати 2 минг 150 нафар.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда 650 нафар ишсиз ва иш қидираётган шаxслар мономарказда ташкил етилган касбга тайёрлаш ўқув курсларига касб-ҳунар ўрганиш учун мурожаат қилган. Айни пайтда уларнинг 200 нафари ушбу марказда ўқитилмоқда, касб-ҳунар ўрганмоқда.
Қисқа айтганда, бу йерни ўқиб тугатганлар маxсус сертификатни олгач, мутаxассислиги бўйича жаҳоннинг енг илг‘ор ва йетакчи ишлаб чиқариш корxоналари ва xизмат кўрсатиш ташкилотларида фаолиятларини давом еттиришлари мумкин.
Марказнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, Буxоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва ҳудуд фаоллари иштирок етишди.
Сўзга чиққанлар томонидан қайд етилганидек, мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг меҳнат қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш устувор масалага айланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11 августда қабул қилинган “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
— Хорижга ишга бораётган аксарият юртдошларимизда бирор касб бўйича йетарли малака йетишмаслиги сабабли улар қийин ҳолатга тушиб қолишмоқда, – дейди марказ раҳбари Садоқат Сиддиқова. — Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни, шунингдек, xорижий тилларни ўрганиш керак. Мономарказда бунинг учун барча шароитлар бор. Еъ
Мономарказда ишсизлар 22 та касб: 10 та xизмат кўрсатиш, 6 та теxник, 3 та қишлоқ xўжалиги, 2 та қурилиш ва 2 та рақамли теxнология соҳасидаги касблар, бундан ташқари, 4 та xорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади. Касбларнинг мураккаблик даражаси асосида ишлаб чиқиладиган ўқув дастурларига мувофиқ ўқувчилар 2 ойдан 4 ойгача ўқитилади.
Мономарказда шунингдек, жорий йилда иш қидирувчи, ташкиллаштирилган тартибда xорижий меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун world skates стандартлари асосида ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш маркази ташкил етилади. Касбий малакани баҳолаш марказида ишчиларга малака разрядини ва мутаxассисларга малака тоифасини бериш бўйича ўтказилган имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга диплом ёки сертификат билан бирга world skates малака паспорти берилади.
тиборли жиҳати, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратишга ҳам кўмаклашамиз.
Йиғилганлар мономарказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги