Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди

2021-08-20 | Сиёсат

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 20 август куни Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди.

Дастлаб, делегациялар раҳбарлари Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қабулида бўлди.
 
Учрашувда  Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида асосий эьтиборни савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, туризм  соҳаларини ривожлантиришга қаратиш лозимлиги, Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таькидланди.
 
Шундан сўнг, ҳукуматлар делегациялари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда музокаралари бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон томони кузатувчи давлат мақоми Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги интеграция жараёнларини холислик билан ва ҳар томонлама ўрганиш, янада яқин ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиш имконини беришини таькидлади.
 
Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар билан иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
 
Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди.
 
Марказий Осиё минтақасида транспорт имкониятларидан кенг фойдаланиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур соҳани рақамлаштириш мамлакатлар салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати

Поделиться