Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Л.Кудратов зиммасига янги Агентлик Бош директори вазифаси юклатилди
2021-08-19 | Ҳукумат таркибида ўзгаришлар
Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 18 августдаги №ПҚ-5224-сонли Қарори билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Шавкатович Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги Бош директори вазифаси юклатилди.
Агентлик 2021 йил 19 июль куни Президентнинг ПФ-6264-сонли Фармони билан ташкил этилган. Агентлик функцияларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш, мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш киради.
Шунингдек, Агентлик томонидан халқаро методлардан фойдаланган ҳамда мунтазам сўровлар ўтказган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини шакллантириш ва доимий юритиш ҳамда шу асосда давлат органларининг инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш амалга оширилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамоаси Л. Кудратовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклайди ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Л.Кудратов бир вақтнинг ўзида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги