Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент: тадбиркорлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчи ҳамда локомотивига айланди

2021-08-20 | Сиёсат

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

–Ҳеч шубҳасиз,  кейинги йилларда Сизлар,  иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига,  ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга,  барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган,  ишбилармон юртдошларимиз тимсолида, биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз, – деди давлатимиз раҳбари.  

 Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган  иш ўринларининг 90 фоизи  хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда, 5 миллиондан зиёд аҳоли,  айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар.  

 –Агар биз,  иқтисодиётимизни янада  юксалтирамиз десак,  тадбиркорликни ривожлантириш учун,  барча имконият ва шароитларни  яратиб беришимиз зарур, дея таҳкидлади Президент.  

 Кейинги 3-4 йилда  тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш,  лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш,  экспорт каби масалаларда,  кўплаб янги-янги имконият  ва шароитларни яратилгани алоҳида таҳкидланди.  

 Ортиқча текширишлар,  нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар,  тўсиқ ва ғовларнинг кўпига  барҳам берилди.  

 Мулоқот давом этмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться