Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди

2021-08-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги Р-5679-сон Фармойиши билан “Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Ҳужжатда ўрта муддатли иқтисодий ислоҳотлар дастурини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш механизмлари, давлат бошқаруви сифатини ошириш, давлат ва фуқаролар ўртасидаги ички коммуникациялар ва ўзаро муносабатлар тизимини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро майдонда Ўзбекистон имиджини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, “Йўл харитаси” 2022-2026 йилларга мўлжалланган мамлакат миллий ривожланиш стратегиясини, молиявий бозорлар ва капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини, турли тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган саноат сиёсатини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ковиддан кейинги даврда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат хизматчиларининг салоҳияти ва малакасини ошириш ҳамда бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш масъул вазирлик ва идоралар томонидан Стратегик ривожланиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Чакрабарти билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.

Бу ислоҳотларнинг муваффақиятли ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини сезиларли даражада ошириш ҳамда унинг саноат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга имкон беради, шунингдек, Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга замин яратади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться