Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президентимиз тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида хизматлар соҳасига ҳам тўхталиб ўтди

2021-08-20 | Сиёсат

Янги иш ўринларини қисқа муддатларда яратадиган соҳалардан бири сервис соҳаси ҳисобланади, – деди давлатимиз раҳбари. – Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса, умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганини барчамиз кўриб турибмиз.

Бу борада умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шу боис жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилиниши айтилди.  

Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир. Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларни қайтариш ҳам кечиктирилади.

–Шу билан бирга туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан икки йил муддатга озод қилсак нима дейсизлар? Бу ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм қолишига имкон яратади, –деди Президент.

Мулоқот давом этмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться