Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир

2017-05-06 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кирди. 

Давлатимиз раҳбари поликлиниканинг иш тартиби билан қизиқди. Муассасанинг самарадорлигини ошириш, уйларга чиқиб, аҳолига патронаж хизмати кўрсатишни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Мобиль тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш, поликлиникани таъмирлаш ва аҳоли учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. 

2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинганида ҳам катта маъно мужассам. Зеро, инсон манфаатлари деганда, аввало инсоннинг саломатлиги, замонавий тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиши ҳам назарда тутилади. Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди учрашувларида халқнинг ичига кириб, уларнинг дарди, муаммолари, таклифларини эшитиш лозимлигини алоҳида қайд этганди. 

Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан бир неча маротоба учрашиб, бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзининг тавсияларини берди. Соҳа ривожи йўлида бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди, уларнинг ижроси изчиллик билан таъминланмоқда. 

Бу борадаги ислоҳотлар Яшнобод туманидаги 32-оилавий поликлиника фаолиятида ҳам намоён бўлмоқда. Асалобод, Маърифат, Ширинобод, Жўрабек, Яссавий, Бойсун маҳаллаларидаги 27 минг 285 аҳолига тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Болалар ва туғиш ёшидаги аёллар, кексалар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиздаги ҳар бир поликлиникага тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. 32-оилавий поликлиникада ҳам тез тиббий ёрдам пункти кечаю кундуз ишламоқда. 

Президентимиз поликлиника жойлашган маҳалладаги одамлар билан мулоқот қилди. 

 
Анвар Самадов, Абу Бакир Ўрозов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться