Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркманистон Президенти билан учрашув

2017-05-01 | Сиёсат

2017 йилнинг 30 апрель куни Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида ишидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қабул қилди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти ва бутун туркман халқига йўллаган илиқ салом ва самимий эҳтиром сўзларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга 2017 йил 6-7 март кунлари амалга оширган давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар руҳида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбариятларининг сиёсий иродаси натижасида бугун давлатлараро алоқалар сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилиб, бу сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-комминикация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни фаоллаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан ҳозирда Туркманистон раислик қилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имконини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться