Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТнинг Минтақавий маркази раҳбари билан учрашув
2017-05-01 | Сиёсат
2017 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ, шунингдек МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, БМТ Минтақавий маркази кун тартибининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги