Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашувига доир

2017-05-06 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш бўйича музокаралар жадал тус олди.

2017 йилнинг 1-5 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунларига кўра Баёнот имзоланди ва 2017-йил учун дала текширув ишлари режаси келишиб олинди.

Музокаралар дўстона ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться