Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2017-05-01 | Сиёсат

2017 йилнинг 30 апрель куни «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида қатнашиш учун Туркманистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида давлатлараро муносабатларнинг, жумладан «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти шаклидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли секторларига жалб қилиш ва юқори технологияли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдиришга икки давлатда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқлашди.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться