Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

24.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 23 февраль куни Москва шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Ўзбекистон–Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг бўлажак мажлиси тўғрисида

23.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 24 февраль куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига келади.

Тайинлов

23.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Эргаш Шаисматов Тошкентдан Душанбега жўнаб кетди. У илгари Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Ишчи гуруҳларнинг Фарғона шаҳридаги учрашуви якунлари тўғрисида

23.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 18-22 февраль кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Президент Бруней Султонини табриклади

23.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Бруней Доруссалом Султони Ҳожи Ҳассанал Болкияхга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.

Ўзбекистон – Туркманистон: яхши қўшнилик алоқалари янги мазмун билан бойимоқда

23.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Туркманистон элчихонасида 2017 йилда ушбу мамлакат ташқи сиёсий фаолияти ҳамда жорий йилда ўтказадиган халқаро тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

​Генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги делегация Қуролли Кучлари академияси фаолияти билан танишди​

22.02.2018СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг бўлажак учрашуви тўғрисида

22.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади.

Маҳаллийлаштириш дастури ва импортни қисқартириш режаси таҳлил қилинди

21.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини таҳлил қилиш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Германия Элчиси билан учрашув

21.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди.

Италия Элчиси билан учрашув

21.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертотсси билан учрашди.

Туркия Элчиси билан учрашув

21.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди.

Чили Элчиси билан учрашув

21.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чили Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Родриго Хосе Ниетони қабул қилди.

Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир

20.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳрига Ҳиндистон Республикасининг Кимё саноати ва минерал ўғитлар давлат вазири Мансукҳ Мандавия бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Дўстлик дарахтининг боғбонлари бор

20.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари Президентлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати шарофати боис, азалдан эту тирноқ бўлиб келган икки қондош ва жондош – тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги азалий дўстликнинг узилмас ришталари кундан-кунга мустаҳкамланиб, элимиз шодиёналик билан яшаётгани, қўшничилик муносабатларида ҳамкорликнинг янги уфқлари очилаётгани кўнгилларга сурур ва шодлик бағишлаб, дўст дийдорига муштоқ дилларни хушнуд этмоқда. Дўстлик тушунчаси янги маъно кашф этиб, юқори зинага кўтарилаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Икки халқ дўстлигининг равнақ топиши учун қулай муҳит яратилиб, энг яхши анъаналаримиз қайта тикланаётгани қувончли воқеа, албатта. 

Эрон Президентига ҳамдардлик

19.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига, марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Малайзия Элчиси билан учрашув

19.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди.

Хитой Элчиси билан учрашув

17.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзянь Янь билан учрашув бўлиб ўтди.