Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Президент ҳамдардлик изҳор этди

12.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Подмосковьеда Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийни табриклади

12.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийни Эроннинг миллий байрами – Ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан табриклади.

Эрон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

12.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йилнинг 10 февраль куни Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.

Эрон Прeзидeнти билан учрашув

12.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳани томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.

Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

12.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йил 10 февраль куни Тошкентда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Президентимиз Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари ўтган йил ноябрь ойида Сергели туманида фойдаланишга топширилган кўп қаватли янги уй-жойлар билан танишиб, хонадон соҳиблари билан мулоқот қилган эди. Келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берганди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо  этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини ривожлантиришга доир лойиҳа билан танишди

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугунги кунда жаҳонда шаҳарсозликнинг "high tech city", “smart city” йўналишлари оммалашмоқда. Ривожланган давлатларда шаҳарлар қурилишида юқори технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.

Президент “Сузук ота” мақбарасини зиёрат қилди

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимизда халқимизнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, азиз авлиё ва алломалар мангу қўним топган масканларни обод қилишга катта эътибор берилмоқда.

Президент Олмазор туманига ташриф буюрди

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Олмазор тумани Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган.

Метронинг Юнусобод йўли қурилиши тезлаштирилади

09.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Юнусобод туманида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Анҳор бўйида бунёд этилаётган бу боғдаги барча иншоотлар маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни ифода этади. Боғда “Наврўз” байрами тантаналари, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр, қадимий ҳовлилар, устахоналар, айвонлар, чойхоналар ва миллий анъаналаримиз акс этган этнографик шаҳарча қурилади.

Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти қулайлиги янада оширилади

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Швейцариянинг Сув ресурслари бўйича ҳамкорлик ва ривожлантириш агентлигининг махсус вакили билан учрашув ўтказилди

09.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов билан Швейцариянинг Сув ресурслари бўйича ҳамкорлик ва ривожлантириш агентлигининг махсус вакили Мишель Мордазини ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

07.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади

07.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашув

07.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018-йилнинг 7 февраль куни Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Джураевнинг Беларус Республикасига ташрифи

07.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Беларус Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «2017-2018 йилларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар режаси»га асосан Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев бошчилигидаги делегация Беларус Республикасига ташриф буюрди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш мақсадида қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

06.02.2018СиёсатМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Халқ ноиблари таъкидлаганларидек, уларнинг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга хизмат қилади.

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

06.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.