Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир
2018-02-20 | Сиёсат
2018 йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳрига Ҳиндистон Республикасининг Кимё саноати ва минерал ўғитлар давлат вазири Мансукҳ Мандавия бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукумати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.
Ҳиндистон делегацияси икки мамлакат фармацевтика соҳаси ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форумида иштирок этади ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги