Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Элчиси билан учрашув
2018-02-21 | Сиёсат
2018 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди.
Суҳбат чоғида 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференция кун тартиби ва унда Германия иштироки билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги