Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Элчиси билан учрашув
2018-02-21 | Сиёсат
2018 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида икки томон муносабатларининг амалий жиҳатлари, хусусан турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Туркия учрашувлари жадвали бўйича таклифлар ҳамда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги