Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2018-02-24 | Сиёсат

2018 йилнинг 23 февраль куни Москва шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги асосий масалалар ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, 2017 йили икки мамлакат ўртасида фаол мулоқот кузатилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 апрель кунлари Россияга бўлган давлат ташрифи ва Президент Владимир Путин билан музокоралар олиб боргани муҳим воқеа бўлди.

Вазирлар олий ва бошқа даражалардаги икки томонлама келишувларни тадбиқ этиш бўйича амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Суҳбатда минтақавий хавфсизликка, жумладан Афғонистондаги вазиятга жиддий эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференция муҳим рол ўйнаши лозимлиги қайд этилди.

Учрашувда Россия томони Тошкент конференциясининг муваффақиятли ўтишидан манфаатдор эканлигини ва унда юқори даражада иштирок этишини тасдиқлади.

Музокаралар якунида вазирлар томонидан 2018-2019 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Шунингдек, Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров ОАВ вакиллари учун қисқа чиқиш қилдилар ва журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться